Logo

Фарғона вилояти делегациясининг Туркияга ташрифи якунлари: 200 та учрашувда умумий қиймати 680 миллион долларга яқин келишув имзоланди

Ноябрь 13, 2025. 14:48 • 2 дақ

271
Фарғона вилояти делегациясининг Туркияга ташрифи якунлари: 200 та учрашувда умумий қиймати 680 миллион долларга яқин келишув имзоланди

ИСТАНБУЛ, 13 ноябрь. /"Дунё" АА/. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Туркияда бўлиб, қатор муҳим учрашув ва музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Сафар давомида турк ишбилармон доиралари, эркин иқтисодий ҳудудлар, савдо-саноат палаталари ва иш берувчи уюшмалар билан ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Делегация ташрифи Истанбул, Кожаэли, Конья ва Анталия шаҳарларини қамраб олди. Ташриф давомида 200 дан зиёд учрашув ва музокаралар ташкил этилди. Хусусан, Истанбул Савдо-саноат палатаси ("İTO") раҳбарлари билан икки томонлама савдо айланмаси, логистика ва экспорт инфратузилмасини ривожлантириш, Кожаэли Эркин саноат ҳудуди ҳамда Гебзе гузеллар эркин саноат ҳудуди маъмурияти билан эса фарғоналик ишлаб чиқарувчиларни технологиялар ва саноат кластерларига жалб этиш юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар якунига кўра, туркиялик ҳамкорлар билан тўқимачилик, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик, қурилиш, тиббиёт, туризм, фан, таълим, кадрлар тайёрлаш йўналишларида бир нечта ҳамкорлик келишуви имзоланди. Уларнинг умумий қиймати 679,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф натижалари икки давлат ҳудудлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарди.

Фарғона вилоятида турк капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сонини кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш юзасидан ўзаро икки томон учун манфаатли музокараларни ўтказди.

Делегация аъзолари Истанбул шаҳрида ташкил этилган "Глобал чақириқлар: янги реалликларга мослашиш" мавзусидаги 16-Босфор саммитида ҳам ўз нутқлари билан фаол иштирок этдилар.

Ташриф доирасида Туркия ишбилармонлар кенгаши, Саноат уюшмалари, Туризм ассоциациялари ва бошқа давлат ҳамда жамоат тузилмалари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказилди. Қўшма инвестиция форумларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш