Logo

Нью-Деҳлида "Марказий Осиё – Ҳиндистон" ишбилармонлар кенгаши йиғилиши ўтказилди

Июнь 08, 2025. 13:12 • 43 сония

46
Нью-Деҳлида "Марказий Осиё – Ҳиндистон" ишбилармонлар кенгаши йиғилиши ўтказилди

ТОШКЕНТ, 8 июнь. /"Дунё" АА/. Шу йилнинг 5 июнь куни Нью-Деҳли шаҳрида "Марказий Осиё – Ҳиндистон" ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ҳиндистон расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Ушбу муҳим тадбир минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда иқтисодий шерикликни мустаҳкамлашга қаратилди. Ўзбекистондан Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигидаги аёл тадбиркорлар делегацияси форумда фаол қатнашди.

Тадбир доирасида Нодира Шотурсунова Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, савдо имкониятлари ва палатанинг вазифалари ҳақида тақдимот ўтказди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, форум ишбилармонлар учун нафақат мулоқот майдони, балки амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва минтақалараро савдо алоқаларини кенгайтириш имкониятини яратиб берувчи самарали платформа сифатида хизмат қилди.

Тадбир якунида иштирокчилар икки томонлама учрашувлар ўтказиб, янги бизнес алоқаларни ўрнатдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш