Logo

Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Урал федерал округи ўртасида қурилиш соҳасида янги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди

Апрель 15, 2026. 20:00 • 2 дақ

104
Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Урал федерал округи ўртасида қурилиш соҳасида янги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди
Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Урал федерал округи ўртасида қурилиш соҳасида янги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 15 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Урал федерал округи вакиллари билан қурилиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур учрашув Свердловск вилояти қурилиш саноати иттифоқи Иш берувчилар минтақавий тармоқ бирлашмаси уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Мулоқот жараёнида Свердловск вилояти Қурилиш саноати уюшмаси директори Татьяна Бессонова ҳамда Халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги вакили сўз юритиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича тўхталиб ўтди.

Шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва лойиҳалаштириш йўналишидаги компаниялар вакиллари ҳамда Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари ходимлари онлайн тарзда қатнашиб, мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув давомида қурилиш соҳасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Свердловск вилояти саноат корхоналарига Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ҳудудларнинг инвестициявий салоҳияти, бизнес юритиш учун яратилган шароитлар ҳамда инвесторларни қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмлари ҳақида тақдимотлар ўтказди.

Давра суҳбати якунида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Свердловск вилояти қурилиш компаниялари вакилларининг Ўзбекистоннинг Фарғона ва Андижон вилоятларига бизнес миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш