Малайзия корпорацияси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кичик ва ўрта гидроэлектр станцияларини қуриши мумкин
Июль 22, 2025. 16:27 • 2 дақ
• 146
КУАЛА-ЛУМПУР, 22 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг "Tenaga Nasional Berhad" корпорацияси президенти ва бош ижрочи директори Мегат Жалолиддин бин Хасан билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистонда энергетика соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Корпорациянинг электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга етказиб беришнинг бутун занжирини қамраб олган ноёб тажрибасини Ўзбекистонда ҳам жорий қилиш томонлар учун манфаатли бўлиши таъкидланди.
Малайзия вакилига Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кичик ва ўрта гидро электр станцияларини қуришга сармоя киритиш, давлат-хусусий шерикчилик асосида электр тармоғи инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш таклифи билдирилди.
Корпорация президенти ўзбек томонидан билдирган таклифлар компания мутахассислари томонидан кўриб чиқилишини маълум қилди. Ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилиш учун корпорациянинг масъул ходимини бириктиришга келишиб олинди.
"Tenaga Nasional Berhad" корпорацияси 1949 йилда ташкил этилган бўлиб, Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик энергетика компанияси ҳисобланади. Корпорациянинг 45 фоиз улушига мамлакат ҳукуматига қарашли мақсадли жамғармалар эгалик қилади. Унинг асосий фаолияти электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш, электр станцияларини таъмирлаш, синовдан ўтказиш, уларга муҳандислик, қурилиш ва техник хизматларини кўрсатиш ҳамда кўмир қазиб олишдан иборат. Корпорацияда 14 мингга яқин ишчи-ходим меҳнат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади