Варшавада Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ва Польша ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этилди
Июнь 10, 2024. 12:17 • 2 дақ
• 124
ВАРШАВА, 10 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими Шамсиддин Турдалиев бошчилигида делегациянинг Польшага амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида "Польша–Осиё" Савдо палатасида ишбилармон доира вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ва Польша ишбилармон вакиллари иштирок этди.
Форумни "Польша–Осиё" Савдо палатаси президенти Януш Пехочински очиб берди. У ўз нутқида Польша ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётганини, хусусан икки томонлама савдо айланмаси сўнгги йилларда уч баробарга ошганини алоҳида қайд этди. Бундан ташқари, ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ишга солинмаган имкониятлар мавжудлигига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Аъзамхўжаев ўз маърузасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, хусусан, инвестициявий шериклик ва саноат кооперациясини янада кенгайтиришни таклиф этди. Дипломатик миссия раҳбари, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини билдирди.
Транспорт-логистика масалаларини ҳал қилиш мақсадида Польша компанияларининг Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очиш масаласига алоҳида урғу берилди. Шунингдек, жорий йил август ойида "Польша-Осиё" Савдо палатаси президенти Януш Пехочински бошчилигида делегациянинг Фарғона вилоятига бизнес-миссиясини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.
Бизнес-форум натижасида Фарғона вилоятидаги "Nurt fruit", "Oltiariq Eko Sanitar" ва "Hamza Еxpo Аrt Тekstil" корхоналари ҳамда Польшанинг "PPH EWA-BIS Sp z o.o.", "G.D. International Poland Sp. o.o.", "Bombacio" ва бошқа компаниялар ўртасида Польшага тўқимачилик, чарм-пойабзал, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувларга эришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Будапештда иккинчи Ўзбекистон–Венгрия ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Чехия ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади