Logo

Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ўртасида онлайн вебинар ташкил этилди

Май 28, 2025. 15:29 • 47 сония

65
Жиззах вилояти ҳокимлиги ва Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ўртасида онлайн вебинар ташкил этилди

АНҚАРА, 28 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида онлайн вебинар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Вебинарда Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши Туркия-Ўзбекистон қўмитаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси раҳбарияти, икки мамлакат элчихонаси дипломатлари, шунингдек, вилоятда фаолият олиб бораётган туркиялик инвесторлар ва маҳаллий компаниялар вакиллари иштирок этди.

Онлайн мулоқот чоғида Жиззах вилояти ҳокимияти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси вакиллари томонидан ўтказилган тақдимотда ҳудуднинг қурилиш материаллари, тўқимачилик, туризм, инсон ресурслари, қишлоқ хўжалиги, "Жиззах" эркин иқтисодий зонасидаги имкониятлар ҳамда 28 та инвестициявий лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Жиззах вилоятида фаолият олиб бораётган Туркиянинг "Cengiz Enerji", "Esan Eczacıbaşı" "Dal Teknik" ва бошқа компаниялар вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Вебинар якунида Туркия бизнес доиралари вакиллари Жиззах вилоятининг энергетика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги транспорт ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш