Милош Стоянович: Самарқанд форуми наркоқарамликнинг олдини олиш ва даволаш соҳасида глобал стандартларни татбиқ этишда муҳим майдон бўлди
Апрель 23, 2026. 10:28 • 2 дақ
• 116
САМАРҚАНД, 23 апрель. /“Дунё” АА/. БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича минтақавий ваколатхонаси вакили Милош Стоянович “Дунё” ААга Самарқандда бўлиб ўтган “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум юзасидан фикр билдирди:
– Самарқанд халқаро форуми жамоат саломатлиги ва хавфсизлигига оид муҳим қисмларни ўз ичига олади. Жамоат саломатлиги ҳақида гапирганда, бизда иккита панель сессияси ўтказиш имкони бўлди.
Биринчи панель сессияси айнан профилактика масалаларига бағишланган бўлса, яна бир жуда муҳим сессия жамоат саломатлиги ва хавфсизлиги, даволаш билан боғлиқ масалаларга бағишланган.
Ушбу икки сессия давомида биз ҳам глобал даражадаги, ҳам Европа Иттифоқи миқёсидаги турли стратегиялар ва стандартлар бўйича ўзига хос тажрибалар ҳамда экспертиза ҳақида кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилдик.
Профилактика сессияси билан боғлиқ муҳим жиҳат шундаки, биз болаликнинг илк даврида кўзда тутилган бошланғич хизматлар ҳақида кўпроқ муҳокама қилиш имконига эга бўлдик.
Шунингдек, биз оилаларнинг ўрни ва таълим муассасаларининг роли аслида нимадан иборат экани ҳақида ҳам сўз юритдик.
Даволаш нуқтайи назаридан, биз минтақанинг ўзи, яъни Марказий Осиё минтақаси тажрибасидан нималарни ўрганишимиз мумкинлиги ҳақида фикр алмашдик.
Шунингдек, Ҳиндистондан келган мутахассислар ҳам янги тенденциялар учун қандай махсус хизматлардан фойдаланаётгани ҳақида маълумот берди. Бу синтетик наркотиклар ва янги психоактив моддаларга қандай жавоб беришни тушуниш бўйича жуда қизиқарли мавзулардан бири бўлди.
Ушбу тадбир ўтказилаётган Ёшлар саммити билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Бу ёшларга мавжуд муаммолар юзасидан ўз таклифлари ва фикрлари билан иштирок этиш имконини яратди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси