Logo

Саломе Флорес: Наркотаҳдидларни жиловлашда сунъий интеллект ва инновацион таҳлил усулларини қўллаш зарур

Апрель 23, 2026. 11:55 • 2 дақ

103
Саломе Флорес: Наркотаҳдидларни жиловлашда сунъий интеллект ва инновацион таҳлил усулларини қўллаш зарур

САМАРҚАНД, 23 апрель. /“Дунё” АА/. БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси маълумотлар маркази раҳбари Саломе Флорес “Дунё” ААга Самарқандда ўтказилган “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро форум юзасидан фикр билдирди:

Самарқанд халқаро форуми конференциясида фан, маълумотлар ва инновацияларга бағишланган сессияни ташкил қилиш учун масъул бўлдим.

Гиёҳванд моддалар савдоси ҳақида гапирганда, биз нималар бўлаётганини, тенденцияларни, жиноий бозорга оид турли рақамлар ва маълумотларни тушунишни истаймиз. Бизнинг марказ айнан тадқиқотлар ўтказиш, яъни гиёҳванд моддалар бозорида нималар содир бўлаётганини тушуниш билан шуғулланади.

Шунингдек ўқинг

Гиёҳванд моддалар бозорини кузатиб бориш учун бизда анъанавий маълумотлар мавжуд. Бу маълумотлар одатда миллий ҳокимият органлари, асосан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан йиғилади. Лекин ҳозирда технологиялар, сунъий интеллект ривожланган бир пайтда, биз маълумотлар манбаларимизни ҳам янгилашимиз керак.

Ушбу сессияда гиёҳванд моддалар бозорини тушуниш учун қандай анъанавий маълумотлардан фойдаланиш лозимлиги, самарадорликни назорат қилиш ва ҳукумат органларининг чоралари қанчалик самарали экани муҳокама қилинди.

Уюшган жиноий гуруҳлар янги моддалар ва йўналишлар билан инновациялар қилмоқда. Улар гиёҳванд моддаларни сотиш ва тарқатишда киберфазодан қандай фойдаланишни ҳам ўрганмоқда. Шунинг учун биз ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа идораларга маълумот бериш учун фойдаланадиган маълумотларимизни ва уларни таҳлил қилиш усулларини янгилаб боришимиз зарур.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Барчаси