Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жамоаси Японияда концерт берди
Май 20, 2025. 16:41 • 58 сония
• 650
ОСАКА, 20 май. /"Дунё" АА/. 18 май куни Япониянинг Осака шаҳрида "ЭКСПО-2025" бутунжаҳон кўргазмаси доирасида "EXPO Shinehut" тадбирлар залида Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ва халқаро миқёсда тан олинган Рихтер триоси иштирокида гала концерт бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова, Япония ҳудудларни қайта тиклаш вазири Тадахико Ито ва "ЭКСПО-2025" уюшмаси бош котиби Хироюки Ишигэ, Нара ва Майзуру шаҳарлари мэрлари ҳамда бир қатор йирик ташкилот ва компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Концертда анъанавий ўзбек ва замонавий симфоник асарлар ижро этилди. Тадбирнинг асосий воқеаларидан бири — композитор Кирилл Рихтер томонидан ушбу анжуман учун махсус яратилган ва биринчи бор ижро этилган "Самовий рақс" асарининг жаҳон премьераси бўлди. Ушбу композиция икки халқнинг мусиқий анъаналари уйғунлиги ифодаси бўлди.
Алибек Қабдураҳмонов раҳбарлигидаги Миллий симфоник оркестр ўзининг юксак ижрочилик маҳорати билан томошабинлар қалбини забт этди.
Кўплаб ташриф буюрувчилар томонидан мазкур концерт дастури чинакам байрам кайфиятини улашганини ҳамда ушбу тадбир нафақат ўзбек-япон маданий алоқалари тарихида, балки ЭКСПО доирасида ҳам энг йирик маданий дастур бўлганлиги таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди