Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида намойиш этилди
Апрель 07, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 349ШЭНЬЧЖЭНЬ, 13 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Гуандун провинциясидаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ватандошлар билан ҳамкорликда Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтган “Халқаро маданият куни” фестивали доирасида миллий стенд ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон билан бир қаторда Россия, Германия, Грузия, Бразилия, Япония, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Таиланд ва Мексика каби 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари ва меҳмонларига мамлакатимизнинг бой маданий-тарихий мероси ва туристик салоҳияти тақдим этилди. Хусусан, миллий услубда безатилган, халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат буюмлари, миллий ширинликлар, турли хил қуритилган мевалар ҳамда анъанавий таомлар билан тўлдирилган “Ўзбекистон” стенди фестивалнинг энг қизиқарли қисмига айланди.
Бундан ташқари, ватандошларимиз томонидан ижро этилган ўзбек миллий рақси томошабинларда катта қизиқиш уйғотди ва халқимизнинг бетакрор санъатига бўлган эътиборнинг янада ортишига хизмат қилди. Ушбу маданий иштирок Ўзбекистоннинг Хитойдаги ижобий имижини мустаҳкамлаш ва сайёҳлар оқимини жалб қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси




