Ўзбекистон–Озарбайжон дипломатик муносабатларининг 30 йиллигига бағишланган кўргазма ташкил этилди
Январ 15, 2026. 16:52 • 43 сония
• 107
БОКУ, 15 январь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Бокудаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги маданият элчиси Гунай Афендиева ташаббуси билан “Ипак йўлида дўстлик” халқаро онлайн кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
1995 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Протокол имзоланган. 1996 йилдан бошлаб Тошкентда Озарбайжон элчихонаси фаолият юритган. Боку шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси эса 1998 йилдан эътиборан иш бошлаган.
Бугунги кунда Озарбайжонда Ўзбекистон инвестицияси иштирокидаги 120 га яқин тижорат ташкилоти рўйхатдан ўтган ҳолда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари, жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларида муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Ўтказилган мазкур кўргазма ҳам Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида ўтказилмоқда.
Ушбу лойиҳа санъат орқали Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг умумий тарихий-маданий хотираси ҳамда бадиий тафаккурини намоён этишга қаратилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси