Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ТУРКСОЙ III Халқаро театр фестивалида муваффақиятли иштирок этди
Сентябрь 29, 2025. 11:36 • 42 сония
• 98
ОҚТОВ, 29 сентябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида мезбонлик қилган ТУРКСОЙ III Халқаро театр фестивали якунланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Шу йилнинг 21-26 сентябрь саналарида бўлиб ўтган фестивалда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон ва Венгрия театр жамоалари қатнашди.
Фестивалнинг ёпилиш маросимида ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев сўзга чиқиб, ушбу тадбир туркий дунё маданиятини тарғиб этишдаги муҳим ўрнини таъкидлади.
Туркий халқларнинг маданий ҳамкорлигини намоён этувчи фестиваль саҳнасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри томонидан "Қобил ила Ҳобил" спектаклини намойиш этди. Ўзбекистон театр санъати вакиллари ижросидаги спектакль ҳакамлар ва томошабинлар томонидан юксак баҳоланди.
Якунда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри томонидан намойиш этилган "Қобил ила Ҳобил" спектакли "Энг яхши мусиқали драма" номинациясида ғолиб деб топилди ва "Спектаклнинг мусиқий ечими учун" мукофотига сазовор бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди