Ўзбекистон дипломатлари томонидан Япониянинг Нагоя шаҳрида сайёр консуллик қабули ўтказилди

Ноябрь 07, 2026. 09:10 • 2 дақ

• 3

НАГОЯ, 7 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси дипломатлари томонидан Аити, Гифу, Киото, Осака префектуралари ва қўшни ҳудудларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз учун Нагоя шаҳрида сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қабул жараёнида фуқароларга турли консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш учун ҳужжатлар қабул қилинди, нотариал ҳаракатлар амалга оширилди ва фуқароларнинг бошқа мурожаатлари кўриб чиқилди.

Учрашувда Японияда қонуний яшаш ва меҳнат фаолиятини юритиш, маҳаллий қонунчиликка қатъий риоя қилиш, мамлакатда бўлиш мақомини ўз вақтида узайтириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фуқаролар яшайдиган ҳудудларнинг ўзида сайёр қабулларнинг ташкил этилиши уларнинг вақти ва молиявий харажатларини сезиларли даражада қисқартириш билан бирга, консуллик хизматларининг янада яқин ва қулай бўлишини таъминламоқда.

Ўзбекистон элчихонаси ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хориждаги фуқаролар билан бевосита мулоқотни янада мустаҳкамлаш мақсадида бу каби тадбирларни изчил давом эттирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш