Logo

Ўзбекистоннинг бой маданий мероси Истанбулда бўлиб ўтган Туркий халқлар маданияти фестивалида тақдим этилди

Май 09, 2025. 12:02 • 53 сония

92
Ўзбекистоннинг бой маданий мероси Истанбулда бўлиб ўтган Туркий халқлар маданияти фестивалида тақдим этилди

ИСТАНБУЛ, 11 май. /"Дунё" АА/. Истанбул шаҳридаги "Medipol" университетида Туркий халқлар маданияти фестивали ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда университет раҳбарияти Истамбул шаҳридаги дипломатик корпус раҳбарлари ва Туркиядаги ўзбек диаспораси вакиллари қатнашди.

Фестивалда туркий давлатлардан келган талабалар ўзларининг миллий таомлари, рақслари ва урф-одатларнии намойиш қилдилар. Шунингдек, туркий халқларнинг миллий кийимлари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва кўп асрлик тарихига бағишланган миллий стенд иштирокчиларнинг алоҳида эътиборида бўлди. Йиғилганларга Ўзбекистон цивилизациясининг дурдона намуналари, жумладан, унинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси, тарихий обидаларимиз ва буюк аждодларимиз ҳақида сўзлаб берилди.

Ўзбекистон бош консули Шерзод Абдуназoров ўзининг табрик нутқида бундай анжуманлар туркий халқларнинг муштарак маданий меросини биргаликда нишонлаш ва бирoдарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади. Дипломат, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишлар тўғрисида батафсил тўхталди.

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, хусусан Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа тарихий шаҳарларимизда хорижий сайёҳларга яратилган имкониятларга урғу берилди. Ўзбекистон бугунги кунда жаҳондаги жадал ривожланаётган сайёҳлик манзилларидан бирига айлангани алоҳида таъкидланди.

Фестивалнинг маданий қисмида туркий давлатлардан келган талабалар иштирокида концерт дастури тақдим этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш