Варшавада бўлиб ўтган "Маданиятлар чорраҳаси" номли халқаро тадбирда Ўзбекистон салоҳияти тақдим этилди
Май 23, 2024. 12:07 • 30 сония
• 107
ВАРШАВА, 23 май. /"Дунё" АА/. Варшава университетида бўлиб ўтган "Маданиятлар чорраҳаси" номли тадбирда Ўзбекистон туризм салоҳияти ва маданияти тақдим этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда мазкур университетда таҳсил олаётган 15 дан ортиқ хорижий мамлакатлар талабалари ўзларининг миллий анъаналари ва урф-одатларини намойиш этишди.
Ўзбекистон дипломатлари кўмагида ватандош талабалар миллий ўзбек либослари, рақслари ва спорт ўйинларидан намуналарни йиғилганлар эътиборига тақдим қилдилар.
Мамлакатимиз вакиллари томонидан ижро этилган халқ қўшиқлари ва рақслари меҳмонлар томонидан илиқ кутиб олинди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўзбек таомлари ва қандолатчилик маҳсулотларини ҳам татиб кўриш имкониятига эга бўлдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди