"Swift News": Ўзбекистонда ҲИД лойиҳаларининг амалга оширилиши барча ҳудудларда 220 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлаш имконини беради
Март 14, 2024. 14:41 • 2 дақ
• 140
ЖИДДА, 14 март. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг оммабоп "Swift News" электрон порталида "Ўзбекистон 2024 йилда ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 11,6 миллиард доллар бўлган 7656 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг асосий тамойилларидан бири бу республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш натижаларига асосланган ҳудудий ривожланишнинг кенг миқёсда ва параллел равишда амалга оширилиши ҳисобланади, – дейилади нашрда. – Бунда ҳудудларнинг ресурс базаси, ишлаб чиқариш, транспорт-логистика салоҳияти юқори қўшимча қийматга эга бўлган турли хил маҳсулотларга талаб ўрганилади".
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотида қайд этилишича, таҳлил натижаларига кўра, ҳар йили ушбу вазирликнинг мувофиқлаштируви ва кўмаги остида амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция дастурлари (ҲИД) шакллантирилади ва Ҳукумат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади. Янги имкониятларни аниқлашни ҳисобга олган ҳолда, лойиҳалар рўйхати йил давомида кенгайтириб борилади.
"ҲИД доирасида умумий қиймати 11,6 миллиард АҚШ доллари бўлган 7656 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ўтган йили деярли икки баравар кўп, яъни 14120 та лойиҳа амалга оширилди, уларнинг умумий қиймати 8,3 миллиард долларни ташкил қилди", – деб таъкидлаган нашр.
2023 йилда саноат соҳасида амалга оширилган лойиҳалар улуши 31,3 фоизни (4419 та лойиҳа), хизмат кўрсатиш соҳасида 52,7 фоизни (7437 та лойиҳа), қишлоқ хўжалиги соҳасида 16 фоизни (2264 та лойиҳа) ташкил этди. 2024 йилда урғу бироз бошқачароқ: қишлоқ хўжалиги 12,3 фоиз (945 та лойиҳа) ва хизматлар 50,1 фоиз (3904 та лойиҳа) улушининг бироз қисқариши ҳисобига ишлаб чиқариш 36,6 фоизгача (2807 та лойиҳа) ошади.
Лойиҳа қиймати бўйича 2024 йилда, ўтган йилгидек биринчи учликка Самарқанд (1,4 миллиард доллар), Қашқадарё (1,23 миллиард доллар) ва Наманган (976 миллион доллар) вилоятлари киради.
Мақола якунида "Лойиҳа ташаббускорлари кўпроқ ҳаракат қилишлари керак бўлган ҳудудлар бор, масалан, Наманган (январь ойида 5 та лойиҳа), Навоий (12) ва Бухоро (17) вилоятлари, аммо, ишонч билан айтиш мумкинки, ҲИД лойиҳаларини амалга оширилиши, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини сезиларли даражада ўсиши ҳамда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 220 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлаш имконини беради"— дея қайд этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди