“AJP”: Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг ўрни тобора кенгаймоқда

Август 09, 2026. 12:30 • 2 дақ

102
“AJP”: Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг ўрни тобора кенгаймоқда

СЕУЛ, 9 август. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг “AJP” газетасида Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти мамлакатда қулай бизнес муҳитини шакллантириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратишда муҳим воситага айлангани қайд этилган.

Таъкидланганидек, мазкур механизм доирасида илгари сурилаётган ташаббуслар нафақат тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этишга, балки иқтисодиётда тизимли ўзгаришларни амалга оширишга ҳам қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Нашрда молия-кредит соҳасидаги ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилиб, бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича янги институтларни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтилган. Шу билан бирга, хусусий сектор лойиҳаларини молиялаштириш имконияти кенгайтирилаётгани маълум қилинган.

Шунингдек, материалда Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига фаол интеграциялашуви ёритилган. Асосий йўналишлар қаторида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига тайёргарлик кўриш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва логистика тизимини такомиллаштириш алоҳида таъкидланган.

“AJP” Ўзбекистонда IT соҳаси, сунъий интеллект, стартаплар ва хизматлар соҳасининг ривожланишига ҳам эътибор қаратган. Бу борада инновацион лойиҳалар, туризм ва меҳмонхона бизнесини қўллаб-қувватлаш бўйича давлат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар тадбиркорлик фаоллигини ошириш учун қўшимча имкониятлар яратмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш