Logo

Озарбайжон ОАВ: Тошкент – Марказий Осиёнинг энг хавфсиз шаҳри

Январ 20, 2026. 17:01 • 2 дақ

390
Озарбайжон ОАВ: Тошкент – Марказий Осиёнинг энг хавфсиз шаҳри

БОКУ, 21 январь. /“Дунё” АА/. Озарбайжонда машҳур бўлган “Dunyainfo.net” ахборот-таҳлилий платформасида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ҳамда юқори даражадаги хавфсизлик даражасига эга Тошкент шаҳри ҳақида мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистонда туристик соҳа ривожига бағишланган мақолада қайд этилишича, мамлакат туризмни иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида кўради. Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2030 йилга бориб соҳанинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини сезиларли даражада оширишни режалаштирган.

Шунингдек, хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш, туризм экспортини кенгайтириш ҳам мақсад қилинган. Таъкидланишича, ушбу мақсадларга эришиш инвестицияларни жалб қилиш, туризм хизматлари сифатини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш орқали таъминланади.

“Тошкент Марказий Осиёнинг энг хавфсиз шаҳри” сарлавҳали мақолада хавфсизлик даражасига эътибор қаратилган. “Numbeo” халқаро таҳлилий портали рейтингига таяниб хабар берилишича, Тошкент Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари шаҳарлари орасида етакчи ўринларни эгаллаб, дунёнинг энг хавфсиз шаҳарлари юзталигига кирган.

Муаллифнинг таъкидлашича, пойтахтнинг юқори баҳоланишига нафақат жиноятчиликнинг паст даражаси, балки ҳуқуқ-тартибот органларининг самарали фаолияти, шаҳар инфратузилмасининг ривожланиши, аҳоли ва сайёҳлар томонидан хавфсизликнинг ижобий қабул қилиниши ҳам сабаб бўлган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш