Беларусь ОАВ: Ўзбекистон ва Беларусь фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Август 21, 2024. 09:20 • 59 сония
• 186
МИНСК, 21 август. /"Дунё" АА/. Беларуснинг оммабоп tvr.by сайтида "Ўзбекистон ва Беларусь фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда ёзилишича, Беларусь ва Ўзбекистон фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришда давом этмоқда. Бугунги кунда икки давлат дори воситаларини рўйхатга олишни ўзаро соддалаштириш, қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этишга асосий эътиборини қаратяпти.
Шунингдек, манбада, 2024 йилда Тошкентда беларуслик мутахассислар иштирокида Регенератив тиббиёт марказини очиш режалаштирилаётгани хабар қилинган. Марказда биомедикал ҳужайра препаратлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қайд этилишича, бу Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг янги йўналиши ҳисобланади.
"Беларусда бу технологиялар беш йилдан ортиқ вақтдан бери фаол қўлланилмоқда ва беларуслик шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишга тайёр", – дейилган нашрда.
Бундан ташқари, мақолада Беларусь Соғлиқни сақлаш экспертиза ва синов маркази директори ўринбосари Ольга Журавлеванинг Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳақидаги фикрлари ўрин олган. "Ўзбекистон – ўсиб бораётган йирик бозор. Албатта, бу бизнинг фармацевтика саноатимизни ўзига жалб қилади. Беларусь томони у ерга дори воситаларини экспорт қилишдан манфаатдор. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар бошқа бозорлар қатори Беларусга ҳам киришни истайди. Бу ғояларни амалга ошириш учун дастлаб икки томон ўртасида ҳамкорлик алоқалари кучайтирилиши керак", – дейди у.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“Asdaa Oman” газетаси: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ошиши кутилмоқда
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг Мисрга ташрифи етакчи ОАВда кенг ёритилди
Қирғизистон ОАВ: Ўзбекистоннинг маданий ютуқлари ва яхши қўшничилик сиёсати ҳақида ёзмоқда
Хитойнинг нуфузли “Синьхуа” ААда Ўзбекистон Президенти мақоласи эълон қилинди