Logo

“The Telegraph” газетаси муҳаррир ва экспертлари 2026 йилда мазмунли саёҳат учун Ўзбекистонни тавсия қилмоқда

Январ 15, 2026. 15:20 • 59 сония

965
“The Telegraph” газетаси муҳаррир ва экспертлари 2026 йилда мазмунли саёҳат учун Ўзбекистонни тавсия қилмоқда

ЛОНДОН, 23 январь. /“Дунё” АА/. Буюк Британиянинг “The Telegraph” нашрида эълон қилинган мақолада 2026 йилда энг яхши сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистон тавсия қилинган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, муҳаррир ва экспертлар 2026 йилда энг яхши сайёҳлик йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистонга боришни тавсия этган.

“Ипак йўлининг қоқ марказида жойлашган ўзбек диёрида туризм соҳаси жадал ривожланмоқда. Бу бежиз эмас: бир қатор давлат ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда сайёҳлар сони кескин кўпайди. Бу Ўзбекистонга боришга арзийдиган ишора”, дея таъкидланган мақолада

Материалда мутахассислар 2026 йилда Ўзбекистонга саёҳат қилиш давомида мамлакатдаги тарихий бозорлар, муҳташам қадимий маданият ва меъморчилик ёдгорликларини ўз кўзлари билан кўриш учун Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига сафар қилишни режалаштираётгани алоҳида таъкидланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш