Logo

Швеция ОАВ: Ўзбекистон сайёҳлар учун қулай ва хавфсиз мамлакат

Январ 22, 2026. 14:22 • 57 сония

245
Швеция ОАВ: Ўзбекистон сайёҳлар учун қулай ва хавфсиз мамлакат

СТОКГОЛЬМ, 23 январь. /“Дунё” AA/. Швециянинг оммабоп “Cawa Media” онлайн платформасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган “Ўзбекистон — дунё эндигина кашф этишни бошлаётган янги сайёҳлик йўналиши” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Материалда Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг бой тарихий-маданий меросини замонавий инфратузилманинг фаол ривожланиши билан уйғунлаштирган истиқболли туристик йўналиш сифатида тақдим этилган. Жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби шаҳарларга алоҳида эътибор қаратилган.

Муаллифлар Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, виза режимининг соддалаштирилгани, транспорт тизими, хусусан, “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг қулайликлари, хавфсизликнинг юқори даражаси ва анъанавий меҳмондўстлик ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган.

Якунда Ўзбекистон европалик сайёҳлар учун қулай ва саёҳат қилишга очиқ мамлакат сифатида уларнинг эътиборини тобора кўпроқ тортаётгани таъкидланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш