Россия ОАВ: Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи иттифоқчилик ва амалий интеграцияни чуқурлаштиришда тарихий босқич бўлди

Август 25, 2026. 12:04 • 3 дақ

72

МОСКВА, 25 август. /“Дунё” АА/. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ҳамда Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев билан ўтказган музокаралари Россия оммавий ахборот воситалари томонидан иттифоқчилик ва амалий интеграцияни чуқурлаштиришдаги тарихий босқич сифатида кенг ёритилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташрифнинг марказий воқеаси давлат раҳбарлари томонидан икки томонлама муносабатларни сиёсий ишончнинг мисли кўрилмаган даражасига кўтарган тарихий шартноманинг имзоланиши бўлди. Шунингдек, томонларнинг муҳим минтақавий ва халқаро масалалар бўйича позициялари мослиги таъкидланган Олий муносабатлар кенгашининг учинчи мажлиси ўтказилди ҳамда раҳбарлар ўзаро юксак давлат орденлари — Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг “Олий Даражали Дўстлик”, Шавкат Мирзиёев эса Озарбайжоннинг “Ҳайдар Алиев” ордени билан мукофотландилар.

Иттифоқчилик муносабатларининг мустаҳкамланиши, товар айланмасининг ўсиши ҳамда Евроосиё маконида хавфсизлик ва логистиканинг янги архитектураси шаклланаётгани алоҳида таъкидланмоқда. Илҳом Алиевнинг Ўзбекистон иқтисодий ўсишнинг ҳайратланарли суръатларини намойиш этаётгани ва илгари имзоланган иттифоқчилик шартномалари икки томонлама алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққани ҳақидаги сўзлари ОАВда кенг иқтибос келтирилмоқда.

Иқтисодий интеграция йўналишида ОАВ энергетика, транспорт, логистика ва саноат кооперацияси соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга, жумладан, “Ўрта коридор”ни ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Хусусан, “Интерфакс” агентлиги, “Коммерсантъ” ва “Ведомости” нашрлари сўнгги йилларда товар айланмасининг уч бараварга ортгани ҳамда 2030 йилга бориб уни 1 миллиард долларга етказишдек улкан мақсадга алоҳида урғу бермоқда.

Шунингдек ўқинг

Экспертлар қўшма лойиҳаларнинг амалий ижросига, жумладан, Ўзбекистон–Озарбайжон инвестиция жамғармаси фаолияти, молиявий кооперациянинг кенгайиши ва инфратузилмага киритилаётган сармояларга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

“Комсомольская правда” ва “АиФ” газеталари “Интерфакс”, “РИА Новости” агентликлари Баку ва Тошкентнинг Транскаспий коридори салоҳиятини ривожлантириш ва логистика йўналишларини оптималлаштириш бўйича ташаббусларидаги стратегик муштараклигини таъкидламоқда. Россия медиа майдонида ушбу ташриф бир вақтнинг ўзида ҳам икки томонлама иттифоқчиликни сиёсий мустаҳкамлаш, ҳам Каспий орқали янги транспорт-логистика контурини ривожлантиришнинг амалий қадами сифатида тақдим этилди.

Янги Тошкент ҳудудида “Озарбайжон” паркига тамал тоши қўйилгани, Низомий Ганжавий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг очилиши ҳамда икки мамлакатнинг тарихий шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилганига алоҳида эътибор қаратилиб, бу икки элнинг яқинлашувидаги маданий-гуманитар омилни яққол намоён этгани қайд этилди.

Шунингдек, “Мир24” телеканали ва “Ведомости” нашри давлат раҳбарлари томонидан нефть-кимё, банк-молия, кон-саноат, энергетика, кимё ва тўқимачилик тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ҳамда шаҳарсозлик соҳаларида янги қўшма лойиҳаларга старт берилганини ёритдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш