Logo

Покистон ОАВда Ўзбекистон Президентининг ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилишидаги иштироки кенг ёритилди

Май 05, 2026. 12:55 • 3 дақ

106
Покистон ОАВда Ўзбекистон Президентининг ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилишидаги иштироки кенг ёритилди
Покистон ОАВда Ўзбекистон Президентининг ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилишидаги иштироки кенг ёритилди
Покистон ОАВда Ўзбекистон Президентининг ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилишидаги иштироки кенг ёритилди
Покистон ОАВда Ўзбекистон Президентининг ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилишидаги иштироки кенг ёритилди

ИСЛОМОБОД, 5 май. /“Дунё” АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Президентининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 59-йиллик йиғилишидаги иштироки кенг ёритилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жумладан, “Associated Press of Pakistan”, “Diplomatic News Agency”, “The Nation”, “Islamabad Post”, “Imroze Pakistan”, “Daily Financial Times”, “The Daily Morning News”, “Metro Morning”, “World News Pakistan”, “The Diplomatic Insight”, “Global News Pakistan”, “The АZB”, “Infora News”, “The Gulf Observer”, “The World News”, “The Diplomatic Insight”, “Sub News”, “Karachi Updates24”, “Business Recorder” нашрларида Ўзбекистон Президентининг Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 59-йиллик йиғилиши ялпи мажлисидаги нутқини эълон қилинди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида, бундай нуфузли анжуманнинг Самарқандда ўтказилаётгани Ўзбекистонга ғурур ва ифтихор бағишлашини таъкидлади. Президент буюк тарих ва ёрқин келажакни ўзида мужассам этган Янги Ўзбекистон эндиликда халқаро миқёсдаги долзарб масалалар муҳокама этиладиган йирик масканга айланиб бораётганини қайд этди.

Нашрларда ёзилишича, Ўзбекистон етакчиси мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларига батафсил тўхталиб ўтди. Сўнгги йилларда республика иқтисодиётига 150 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилиб, минглаб замонавий корхоналар ишга туширилган. Бу даврда товар ва хизматлар экспорти 3 карра ўсиб, миллий иқтисодиёт ҳажми эса 50 миллиарддан 147 миллиард долларга етган.

Шунингдек ўқинг

“Ўзбекистон Президенти ўз нутқида Осиё тараққиёт банки шафелигида Ривожланаётган мамлакатларда сунъий интеллект кўламини ошириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш таклиф этилди. Ўзбекистон банкнинг «Осиё учун рақамли магистраль» ташаббусига қўшилишга тайёрлигини маълум қилиб, Тошкентда унинг минтақавий мувофиқлаштириш марказини очиш таклифини илгари сурди”, – дейилган материалларда.

Маърузада кейинги долзарб вазифа сифатида – транспорт тизимларининг ўзаро боғлиқлигини ва логистика йўлаклари барқарорлигини таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

“Ўзбекистон етакчиси халқаро логистикадаги қийинчиликларга тўхталар экан “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўлини қуришнинг аҳамиятини ошираётганини айтиб ўтди. Мазкур лойиҳа юкларни етказиб бериш муддатини 10 кунгача қисқартириш ва бутун минтақа транзит салоҳиятини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Шунингдек, банкнинг Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури (CАREC) доирасида “Рақамли божхона ва логистика альянси”ни ташкил этиш таклиф этилди”, – деб ёзган Покистон ОАВ.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш