Logo

“Imroze Pakistan”: Расмий Тошкент ва Исломобод ўртасидаги муносабатлар Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган минтақалараро ҳамкорлик модели

Март 07, 2026. 10:00 • 2 дақ

149
“Imroze Pakistan”: Расмий Тошкент ва Исломобод ўртасидаги муносабатлар Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган минтақалараро ҳамкорлик модели

ИСЛОМОБОД, 7 март. /“Дунё” АА/. Покистоннинг оммабоп «Imroze Pakistan» электрон нашрида Ўзбекистон ва Покистон муносабатларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муаллиф, Ўзбекистон Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази эксперти Беҳзод Алимжонов ушбу мақоласида Ўзбекистон ва Покистон халқлари ўртасидаги тарихий ришталари ҳақида фикр юритиб, Покистон Ўзбекистон мустақиллигини биринчилар қаторида тан олганини ва илиқ кутиб олганини таъкидлаган.

У, шунингдек, географик масофага қарамай, икки мамлакат халқлари ўртасида асрлар давомидаги тарихий боғлиқлик натижасида шаклланган «маънавий яқинлик» туйғусини алоҳида урғулаган.

«Ўзбекистон ва Покистон тарихий алоқаларини изчил мустаҳкамламоқда ва сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда. 2021 йилда Ўзбекистон ва Покистон ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтарди, бу эса турли соҳалардаги ўсиб бораётган ҳамкорликда акс этмоқда», – дейилган материалларда.

Читайте также

Нашрда, таъкидланишича, халқаро экспертлар сўнгги пайтларда эришилган ютуқларни Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Шаҳбоз Шарифнинг сиёсий иродаси билан боғлайди. Уларнинг доимий мулоқоти ишонч ва институционал мувофиқлаштиришни мустаҳкамлади.

Қайд этилишича, сўнгги ўн йилликда иккала мамлакат ҳам савдо, мудофаа, хавфсизлик, маданий алмашинув ва кўп томонлама мувофиқлаштириш соҳаларида юксак натижаларга эришди.

Муаллиф таъкидига кўра, глобал геосиёсий динамика ўзгариб бораётган бир пайтда, расмий Тошкент ва Исломобод ўртасидаги муносабатлар тобора кўпроқ Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган минтақалараро ҳамкорлик модели сифатида қаралмоқда.

Беҳзод Алимжонов ёзганидек, сиёсий ишончнинг ортиб бориши ва ҳамкорликнинг янги йўналишларининг пайдо бўлиши Ўзбекистон-Покистон муносабатларини янги босқичига мустаҳкам пойдевор бўлмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш