Logo

Мадридда бўлиб ўтган конференцияда Ўзбекистоннинг Иберия яримороли мамлакатлари билан замонавий алоқаларининг тарихий илдизлари таъкидланди

Март 07, 2026. 12:00 • 3 дақ

77
Мадридда бўлиб ўтган конференцияда Ўзбекистоннинг Иберия яримороли мамлакатлари билан замонавий алоқаларининг тарихий илдизлари таъкидланди

МАДРИД, 7 март. /“Дунё” АА/. Испаниянинг оммабоп “Mundiario нашрида Ўзбекистоннинг Иберия мамлакатлари билан ҳамкорлигига бағишланган конференция ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилганидек, Мадрид шаҳридаги “Centro Riojano” майдонида Ўзбекистон ва Иберия давлатлари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилишга бағишланган илмий конференция бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Мадрид автоном университети, Кадис университети, Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси ҳамда Риохано маркази ҳамкорлигида Испания Фан, инновациялар ва университетлар вазирлиги кўмагида ўтказилган.

“Конференцияда Ўзбекистон ва Иберия давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг тарихи, ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Экспертлар иштирокида бир нечта давра суҳбатлари ўтказилиб, Евросиё ва Атлантика ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари, Испания ва Португалия билан дипломатик муносабатлар ҳамда маданий дипломатия масалалари кўриб чиқилди”, дея фикр юритилган “Mundiario” нашрида.

Материалда таъкидланганидек, ушбу конференцияда Ўзбекистон делегацияси вакиллари мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, гендер тенглик ва ёшлар иштирокини кенгайтиришга қаратилган сиёсат ҳақида маърузалар билан иштирок этган.

Читайте также

Экспертлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган. Мутахассислар 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи саммити юксак савияда ташкил этилганини алоҳида эътироф этди. Мазкур саммит Европа Иттифоқи ва минтақанинг бешта давлати ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришишга ёрдам берди.

Испаниялик сенатор Рафаэль Гонсалес Вильярино, мамлакатимиз элчиси Фаррух Турсунов ҳамда дипломатик корпус вакиллари Ўзбекистоннинг Иберия давлатлари билан ҳамкорлиги бўйича алоҳида тўхталиб ўтган.

Анжуманда икки минтақа ўртасидаги тарихий алоқалар ҳам тилга олиниб, XIV асрда Кастилия қироли Генрих III томонидан Самарқандга юборилган элчилик миссияси мисол сифатида қайд этилди.

Таъкидланганидек, XXI асрда Ўзбекистон Испания, Португалия ва Лотин Америкаси мамлакатлари учун Марказий Осиёга киришда муҳим ҳамкор сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.

ü Шу ўринда “Иберия давлатлари” атамасига тўхталиб ўтсак. Иберия давлатлари – Европа қитъасининг жануби-ғарбида жойлашган Иберия яримороли ҳудудидаги мамлакатларни англатади. Бу атама асосан географик ва сиёсий-маданий тушунча сифатида қўлланади. Иберия яриморолида асосий икки давлат – Испания ва Португалия ҳисобланади. Бу икки мамлакат яриморолнинг асосий қисмида жойлашган бўлиб, Иберия минтақасининг сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларини ташкил этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш