Ўзбекистонда илк АЭС қурилиши Саудия ОАВ нигоҳида

Июнь 08, 2026. 16:25 • 1 дақ

128
Ўзбекистонда илк АЭС қурилиши Саудия ОАВ нигоҳида

АР-РИЁЗ, 8 июнь. /“Дунё” АА/. Саудия Арабистонининг “Swift Newz” ахборот агентлиги Ўзбекистонда қурилаётган биринчи АЭСнинг мамлакат энергетика соҳасини ривожлантиришдаги аҳамиятига бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг технологик, саноат ва илмий салоҳиятини янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, мамлакатда атом энергетикаси соҳасини шакллантириш учун мустаҳкам замин яратади.

Шунингдек ўқинг

Таъкидланишича, станция лойиҳасида кичик модулли реакторлар ҳамда йирик қувватли атом генерацияси технологиялари уйғунлаштирилган бўлиб, қурилиш ишлари замонавий халқаро стандартлар асосида ва ХАЭА назорати остида амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, интеграциялашган атом электр станциясини барпо этишнинг дастлабки қиймати 9,5 миллиард АҚШ долларига баҳоланган. Халқаро оммавий ахборот воситалари мазкур ташаббусни Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги энг муҳим стратегик лойиҳаларидан бири сифатида баҳоламоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш