“CAWA Media”: Намангандаги Халқаро гуллар фестивалида дунё флористлари бирлашади

Май 14, 2026. 09:25 • 2 дақ

65
“CAWA Media”: Намангандаги Халқаро гуллар фестивалида дунё флористлари бирлашади

СТОКГОЛЬМ, 15 май. /“Дунё” АА/. Швециянинг “CAWA Media” халқаро медиаресурси Наманган вилоятида ўтказиладиган Халқаро гуллар фестивали ҳақида мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда таъкидланишича, 1961 йилда бошлаган ушбу фестиваль йиллар давомида бутун дунё профессионаллари — флористлар ва ландшафт дизайнерлари эътиборини тортадиган муҳим халқаро тадбирга айланган.

Шунингдек ўқинг

Мақолада тадбирлар дастурига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Наманганнинг марказий кўчалари бўйлаб тирик гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ транспорт воситаси иштирокида улкан гул паради бўлиб ўтиши маълум қилинган. Асосий байрам тантаналари Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтади. У ерда 40 дан ортиқ мамлакатдан келган иштирокчиларнинг ноёб композициялари ва мавзули боғлари намойиш этилади.

“CAWA Media” скандинавиялик сайёҳлар учун Ўзбекистонда визасиз режим амал қилиши, бу эса Намангандаги фестивалда иштирок этиш ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Тошкент каби мамлакатнинг бошқа тарихий шаҳарлари билан яқиндан танишиш учун кенг имкониятлар яратишини алоҳида таъкидлаган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш