Logo

Покистон ОАВ: “Ҳар бир инсон муҳим” тамойили Ўзбекистон давлат сиёсатининг асосий мезони

Январ 08, 2026. 16:37 • 2 дақ

147
Покистон ОАВ: “Ҳар бир инсон муҳим” тамойили Ўзбекистон давлат сиёсатининг асосий мезони
Покистон ОАВ: “Ҳар бир инсон муҳим” тамойили Ўзбекистон давлат сиёсатининг асосий мезони
Покистон ОАВ: “Ҳар бир инсон муҳим” тамойили Ўзбекистон давлат сиёсатининг асосий мезони
Покистон ОАВ: “Ҳар бир инсон муҳим” тамойили Ўзбекистон давлат сиёсатининг асосий мезони

ИСЛОМОБОД, 8 январь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг “Alter Ego” лойиҳаси раҳбари, журналист ва блогер Кирилл Альтманга берган интервьюсини кенг ёритди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Жумладан, “Associated Press of Pakistan”, “DNA News”, “Islamabad Post”, “Pakistan Today”, “Media Online Today”, “Margalla Tribune”, “Daily Sub News”, “The Gulf Observer”, “The Europe Today”, “News Network Pakistan”, “World News”, “Сentre Line” сингари етакчи оммавий ахборот воситаларида мазкур интервьюга бағишланган турли мақолалар эълон қилинди.

Материалларда таъкидланишича, Саида Мирзиёева суҳбат жараёнида Ўзбекистон Президентининг иш услубига тўхталар экан, у давлат раҳбарининг мулоқотга очиқлиги, одамларни тинглай олиши ва жамоасига ишонишини алоҳида қайд этди. Унинг фикрича, Ўзбекистондаги ўзгаришлар фақат қатъий бошқарув қарорлари билангина эмас, балки мослашувчан ёндашув, ишонч ва жамият билан узлуксиз ҳамкорлик ҳисобига ҳам амалга ошмоқда.

Интервьюда кадрлар салоҳиятини ошириш, бошқарувчилар учун профессионал ўсиш шароитларини яратиш масаласи ҳам муҳим йўналиш сифатида кўрсатилди.

Администрация ишида беш устувор йўналиш ажратилди: сув ресурслари билан таъминлаш, таълимни ривожлантириш, соғлиқни сақлашни такомиллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш. Сув масаласи аграр мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Таълим ва тиббиётдаги ўзгаришлар эса узоқ муддатли вазифалар қаторига киритилди: натижа тез кўринмаслиги мумкин, бироқ барқарор тараққиёт айнан шу соҳаларсиз таъминланмайди.

“Суд тизими мавзуси интервьюда алоҳида ўрин олди. Шаффоф ва адолатли одил судлов бўлмаса, иқтисодий ислоҳотлар самараси, инвестицияларни жалб этиш ҳамда фуқароларнинг давлатга ишончини мустаҳкамлаш қийинлигини билдирди”, дейилади манбаларда.

Покистон ОАВ ёзганидек, мулоқот чоғида шахсий қизиқиш ҳақида ҳам сўз борди: “Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари халқаро дипломатия ва мулоқот йўналиши ўзига яқинлигини айтди. Ҳамкорлик ва мулоқот, халқаро майдонда ҳам, якунда бир мақсадга – одамлар ҳаёти сифатини яхшилашга хизмат қилишини, “Ҳар бир инсон муҳим” тамойили Ўзбекистон давлат сиёсатининг асосий мезонларидан бири эканини қайд этди”, дея таъкидланган мақолаларда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш