“Okaz” газетаси: Ўзбекистон – қадимий анъаналар ва замонавий қулайликлар уйғунлашган макон
Февраль 27, 2026. 12:06 • 56 сония
• 84
АР-РИЁЗ, 27 февраль. /“Дунё” АА/. Саудия Арабистонининг энг нуфузли ва оммабоп нашрларидан бири – “Okaz” газетасида мамлакатимиз элчиси Нодиржон Турғуновнинг эксклюзив интервьюси эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Интервьюда дипломат Саудия жамоатчилигига юртимизда муқаддас Рамазон ойининг ўзига хос анъаналари, давлатимиз томонидан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда ўзбек халқининг бой миллий қадриятлари ҳақида сўзлаб берди.
Суҳбат давомида элчи Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида инсон қадрини улуғлаш ва виждон эркинлигини таъминлаш борасидаги туб ўзгаришларга алоҳида тўхталди.
“Давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати туфайли мамлакатимизда тўлиқ диний эркинлик таъминланган. Бу мусулмонларимизга Рамазон ойининг барча амалларини очиқ ва муносиб тарзда адо этиш имконини бермоқда, – дейди элчи. – Рамазон тадбирлари ва Ҳайит байрамларини юқори савияда ўтказиш бўйича қабул қилинадиган махсус Президент фармонлари давлат даражасидаги юксак эътиборнинг ёрқин намуна бўлмоқда.
Интервью якунида Нодиржон Турғунов саудиялик биродарларимизни Ўзбекистонга, хусусан, Самарқанд ва Бухоро каби ислом цивилизацияси бешиги бўлган шаҳарларга зиёратга таклиф этди. “Ўзбекистон – қадимий анъаналар ва замонавий қулайликлар уйғунлашган, Рамазон гаштини суриш учун муносиб маскандир”, – дея хулоса қилди элчи.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
