Logo

Самарқанд шаҳрида очилган Халқаро экологик оромгоҳ Туркманистон ОАВ нигоҳида

Июнь 26, 2024. 14:17 • 49 сония

100
Самарқанд шаҳрида очилган Халқаро экологик оромгоҳ Туркманистон ОАВ нигоҳида

АШХОБОД, 26 июнь. /"Дунё" АА/. Туркманистондаги оммабоп "Salam News" сайтида "Туркманистон ёшлари Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро ёшлар экологик оромгоҳида иштирок этмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"23 июнь куни Самарқанд шаҳрида Халқаро экологик оромгоҳ иш бошлади. Жорий йилда Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари –Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон экология фаоллари сафига Озарбайжон, Венгрия ва Туркиядан келган иштирокчилар қўшилди", – деб маълум қилинган мақолада.

Хабар қилинганидек, ташкилотчилар "Замин" халқаро жамоат фонди, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, ЮНИCEФ, БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти.

"30 июнга қадар давом этадиган оромгоҳ доирасида семинарлар, халқаро экспертлар билан иқлим кун тартибидаги долзарб мавзулар бўйича мунозаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, СОР-29 кўргазмасида мамлакатлар тақдим этишни режалаштираётган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш, уларда ёш эко-раҳбарлар иштирок этиши масалаларига эътибор қаратилади", – дейилади нашрда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш