Миср ОАВ: Ўзбекистон – ислом цивилизациясининг глобал маркази

Август 31, 2026. 14:12 • 2 дақ

143
Миср ОАВ: Ўзбекистон – ислом цивилизациясининг глобал маркази
Миср ОАВ: Ўзбекистон – ислом цивилизациясининг глобал маркази

ҚОҲИРА, 31 август. /“Дунё” АА/. Мисрнинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида Тошкентда ўтказилган Халқаро медиафорум якунлари ва Ўзбекистоннинг ислом цивилизацияси глобал маркази сифатидаги ролига бағишланган мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, “Al Montasaf” нашри форум 40 та мамлакатдан 200 нафардан ортиқ журналист ва ОАВ вакилларини бирлаштириб, Ўзбекистоннинг маданий ва маънавий машъал сифатидаги мақомини намойиш этгани ҳақидаги фикрни кенг ёритмоқда.

Шунингдек, “Eldameer” нашри Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига эътибор қаратган. Марказ қадимий қўлёзмаларни, жумладан, мамлакатда сақланаётган Мусҳафнинг энг қадимий нусхаларидан бирини тадқиқ этиш ва нашр қилишда нашриётларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ушбу кенг кўламли маданий ва маърифий юксалиш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва қўллаб-қувватлаш туфайли мумкин бўлгани таъкидланади.

Бундан ташқари, “Eldameer” нашри саҳифаларида содир бўлаётган уйғонишнинг тарихий аҳамияти қайд этилиб, Ўзбекистон раҳбари шафелигида ислом мамлакатлари ёшлари ўртасида илмий-тадқиқот танловини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Тадбирнинг бой дастури, жумладан, иштирокчиларнинг буюк муҳаддис Имом Ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш учун Самарқандга режалаштирилган ташрифи ҳам ёритилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш