Бош вазир Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи ва ШҲТ саммити Ҳиндистон ОАВ марказида

Август 31, 2026. 16:15 • 2 дақ

82
Бош вазир Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи ва ШҲТ саммити Ҳиндистон ОАВ марказида
Бош вазир Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи ва ШҲТ саммити Ҳиндистон ОАВ марказида
Бош вазир Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи ва ШҲТ саммити Ҳиндистон ОАВ марказида
Бош вазир Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи ва ШҲТ саммити Ҳиндистон ОАВ марказида
Бош вазир Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи ва ШҲТ саммити Ҳиндистон ОАВ марказида

ДЕҲЛИ, 31 август. /“Дунё” АА/. Ҳиндистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари Бош вазир Нарендра Модининг Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи ҳамда Бишкек шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитидаги иштирокини кенг ёритмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ахборот нашрларининг шарҳларида Деҳлининг Марказий Осиёдаги стратегик мақсадлари ва Ўзбекистон билан муносабатларни кенгайтириш истиқболлари алоҳида таҳлил қилинди.

“The Times of India” нашри Бош вазир Нарендра Модининг Тошкентга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кенг кўламли ва тобора ривожланиб бораётган стратегик шерикликни яна бир бор тасдиқлаганини қайд этди. Газета хабарида Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган музокараларда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, муҳим қазилмаларни қазиб олиш, фармацевтика, мудофаа, рақамли алоқадорлик ҳамда таълим соҳаларидаги ҳамкорлик диққат марказида бўлгани таъкидланди. Шунингдек, Ҳиндистон раҳбари Тошкентдаги Лал Баҳодур Шастри хотира мажмуаси ва Маҳатма Ганди марказига ташриф буюргани ёритилган.

“The Indian Express” нашри Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, ушбу мулоқотлар “Ривожланган Ҳиндистон – 2047” ва “Ўзбекистон – 2030” стратегик дастурларини ўзаро уйғун ҳолда илгари суришга хизмат қилишига эътибор қаратди. Мақолада Ўзбекистонда 16 мингга яқин ҳиндистонлик талаба таҳсил олаётгани ва Ҳиндистон олий ўқув юртларининг 4 та филиали муваффақиятли фаолият юритаётгани қайд этилиб, таълим ва гуманитар алоқалар ривожига юқори баҳо берилди.

Шунингдек ўқинг

“Navbharat Times” нашри эса ташрифнинг геосиёсий ва стратегик аҳамиятига алоҳида тўхталди. Газета таҳлилчиларининг фикрича, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг географик марказида жойлашгани сабабли Ҳиндистон учун минтақадаги энг муҳим ва ишончли шерик ҳисобланади. Муаллифлар “Дўстлик” ҳарбий машғулотлари ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги мудофаа ҳамкорлигини, шунингдек, Чабаҳар порти орқали муқобил транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларини атрофлича ёритиб берган. Музокараларда икки томонлама савдо ҳажмини яқин келажакда 3 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилгани алоҳида таъкидланган.

“India TV”, “Mint” ва “Outlook India” ахборот ресурслари Бош вазир Нарендра Модининг Ўзбекистондаги сермаҳсул музокаралардан сўнг Бишкекда ўтаётган ШҲТнинг 26-саммитидаги иштирок ҳақида ёзган.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари ушбу ташриф Деҳли ва Тошкент ўртасидаги кўп қиррали шерикликни сифат жиҳатидан янги ва амалий босқичга олиб чиққанини якдил эътироф этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш