Қозоғистон ОАВ: Ўзбекистонда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаси асосида ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими ташкил этилган
Декабрь 04, 2024. 19:25 • 2 дақ
• 181
ОСТОНА, 5 декабрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг "Инфозакон" электрон нашри "Миллий армия – Янги Ўзбекистон барқарорлигини таъминлашнинг ишончли кафолати" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Сўнги йилларда Ўзбекистон Қуролли Кучларда олиб борилган туб ислоҳотлар натижасида мамлакатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, хавфсизлик ва барқарорликни, чегаралар дахлсизлигини таъминлай оладиган, шунингдек, халқнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал қилишга қодир мобил, ихчам ва юқори технологик миллий армия шаклланди", – дейилган материалда.
Бугунги кунда Ўзбекистон армияси жисмоний, маънавий, илмий жиҳатдан тайёр, шунингдек, замонавий қуроллардан фойдаланиш бўйича илғор билим, кўникмаларга эга.
Нашрда Ўзбекистонда ривожланган мамлакатлар илғор тажрибаси асосида ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизими қайта ташкил этилгани ва оптималлаштирилгани маълум қилинган.
Хусусан, янги Ахборот-коммуникация технологиялари ҳарбий институти ва Олий ҳарбий авиация мактаби ташкил этилди. Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси ва Марказий Осиёда ягона бўлган Қуролли Кучларнинг тиббиёт Академияси ташкил этилиб, қисқа вақт ичида инновацион қурилмалар ва жаҳон даражасидаги технологияларга асосланган энг замонавий ўқув-моддий база билан жиҳозланди.
Шунингдек, "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейлари ва бошқа ихтисослаштирилган ўқув юртлари эса профессионал кадрлар тайёрланадиган масканларга айланди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимида ҳарбий илм-фанни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида, сўнгги йилларда илмий салоҳият 4 фоиздан 56,7 фоизга етказилди.
"Инфозакон" электрон нашри, шунингдек, Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилгани ҳақида ёзган. "Республикада "Инсон қадри учун" тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида сўнгги беш йилда 10 мингга яқин ҳарбий хизматчи имтиёзли кредитлар асосида уй-жой билан таъминланди. Ҳарбий хизматчиларни иш билан таъминлаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари ҳам эътибор марказида қолмоқда", – деб ёзган "Инфозакон" электрон нашри.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда