Logo

“Times Kuwait” газетаси: Ўзбекистонда Кўрфаз араб давлатлари учун 30 кунлик визасиз режим сайёҳлар сонини сезиларли даражада оширди

Январ 07, 2026. 16:05 • 2 дақ

236
“Times Kuwait” газетаси: Ўзбекистонда Кўрфаз араб давлатлари учун 30 кунлик визасиз режим сайёҳлар сонини сезиларли даражада оширди

 АЛ-КУВАЙТ, 7 январь. /“Дунё” АА/. Инглиз тилида чоп этилувчи “Times Kuwait” ҳафталик газетасида “Кувайтликлар учун визасиз тартибнинг жорий этилиши Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кескин оширди” номли мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, Ўзбекистон туризм соҳаси нафақат иқтисод учун, балки ташриф буюрувчиларни мамлакатнинг қадимий мероси, бой анъаналари ва миллий ўзига хослиги билан таништирадиган маданий кўприк сифатида хизмат қилмоқда.

2025 йилда туризм соҳасида катта ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, янги лойиҳаларни ишга тушириш, хизмат кўрсатиш стандартларини яхшилаш ва халқаро ҳамкорлик кенгайтирилди. Бу ютуқлар туризм соҳасида ишлайдиган мутахассисларнинг доимий саъй-ҳаракатлари натижасидир.

Ўзбекистон 2025 йилда 11 миллиондан ортиқ халқаро сайёҳларни қабул қилди. Бу ойига ўртача бир миллионга яқин ташриф буюрувчи бўлган тарихий рекордни ўрнатди ҳамда мамлакатни минтақа ва дунёнинг етакчи сайёҳлик йўналишлари қаторига қўйди.

2025 йил 1 июндан бошлаб Кўрфаз араб давлатлари, хусусан Кувайт фуқаролари учун 30 кунлик визасиз кириш тартибининг жорий этилиши Кўрфаздан келаётган сайёҳлар сонининг сезиларли даражада ошишига турки бўлди.

2025 йилда Ўзбекистонга минг нафарга яқин кувайтлик сайёҳ борган. Бу кувайтликлар орасида Ўзбекистоннинг ривожланаётган ва ўзига хос сайёҳлик маскани сифатидаги қизиқишининг тобора ортиб бораётганидан далолатдир.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш