Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги маданий ҳамкорлик алоқалари Хитой оммавий ахборот воситалари диққат марказида
Сентябрь 05, 2025. 17:09 • 2 дақ
• 45
ПЕКИН, 7 сентябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг "Lookwe" журналида "Ўзбекистон ва Хитой: ҳамкорликни чуқурлаштириш ва Ипак йўли меросини қайта тиклаш" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой "Ипак йўли мероси" лойиҳаси доирасида маданий ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда. Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро каби шаҳарлари ва Хитой шаҳарлари ўртасида мунтазам равишда анжуманлар, кўргазмалар, санъат фестиваллари ўтказиб келинмоқда. "Бир макон, бир йўл" ташаббуси маданий дипломатия ва туризмни ривожлантиришга кучли туртки берди.
"Ўтган йиллар давомида икки давлат ўзаро муносабатларни 2013 йилда Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларация ва 2016 йилда имзоланган ўзаро англашув меморандуми каби қатор келишувлар орқали янада мустаҳкамлади. 2023 йилда 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик режаси имзоланди", – дейилган мақолада.
2025 йил "Хитойда Ўзбекистон туризми йили" деб эълон қилинди ва Ўзбекистон ўзининг маданий ва сайёҳлик салоҳиятини тўлиқ намойиш этиш учун Гуанчжоу халқаро сайёҳлик ярмаркаси каби йирик кўргазмалар фаол иштирок этмоқда.
Истиқболдаги режалар орасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш, ўзбекистонлик ўқитувчи ва талабаларни Хитой стипендияси билан таъминлаш, ҳар икки давлатда маданият ҳафталикларини ташкил этиш, маданий меросни асраб-авайлаш, санъат ва таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
"Ўзбекистон-Хитой муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга қадам қўйди ва уларнинг узоқ муддатли стратегик шериклигидан кўзланган мақсадлари ҳар икки халқнинг миллий манфаатлари ва давр эҳтиёжларига тўла мос келади", – деб ёзилган "Lookwe" мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда