Ўзбекистон ва Миср қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари ва экология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Сентябрь 29, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 221
Ўзбекистон ва Миср қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари ва экология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Миср қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари ва экология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Миср қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари ва экология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ҚОҲИРА, 29 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мисрнинг нуфузли “Al-Xabar al-Yum” нашрида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, нашрда Ўзбекистон делегациясининг Мисрдаги “Янги Ҳиндив” ҳудудида амалга оширилаётган “Миср келажаги” лойиҳалари билан танишуви ҳақида материал эълон қилинган.

Мақолада қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, сув таъминоти ва замонавий ишлаб чиқариш технологиялари соҳаларидаги тажриба алмашинуви икки мамлакат учун истиқболли йўналиш экани қайд этилган. Ташриф доирасида инфратузилма, ишлаб чиқариш жараёнлари ва сув чиқариш тизимлари ўрганилиб, аграр соҳа ва унга боғлиқ саноат тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Шунингдек ўқинг

Нашрда чоп этилган яна бир мақолада Миср ва Ўзбекистон ўртасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида ёритилган. Унда сув ресурсларини бошқариш, суғориш ва дренаж тизимларини модернизация қилиш, сув тежамкор технологияларни жорий этиш, сунъий интеллект тизимларидан фойдаланиш каби йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш режалари баён этилган.

“Al-Xabar al-Yum”да эълон қилинган учинчи мақолада Ўзбекистонда 1989 йилдан кейин илк бор ўтказилган аҳоли рўйхатининг дастлабки натижалари экологик ва демографик нуқтаи назардан таҳлил қилинган.

Материалда мамлакат аҳолиси 39 миллиондан ошгани, 0–14 ёшлилар улуши 30,4 фоизни ташкил этиши, шаҳар аҳолиси салмоғи 54,5 фоизга етгани қайд этилган. Шу билан бирга, аҳолининг тез ўсиши инфратузилма, озиқ-овқат, сув, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларига талабни ошираётгани таъкидланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш