Покистон ОАВ: 28–29 сентябрь кунлари Ўзбекистонда V Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми бўлиб ўтади

Сентябрь 27, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 207
Покистон ОАВ: 28–29 сентябрь кунлари Ўзбекистонда V Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми бўлиб ўтади

ИСЛОМОБОД, 27 сентябрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари 28–29 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форумини кенг ёритмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Покистоннинг марказий “Associated Press of Pakistan” ахборот агентлиги, шунингдек, “Urdureport”, “Network News Pakistan”, “Infora News” ва “Daily Affaq” нашрлари инглиз ва урду тилларида бўлажак V Самарқанд инсон ҳуқуқлари форумига бағишланган ахборот материалларини эълон қилди.

Нашрларда форум инсон қадри, тенглик ва барқарор ривожланиш йўлида глобал ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат асосий ғояси остида ташкил этилиши таъкидланган.

Шунингдек ўқинг

“Бўлажак форум БМТнинг 1966 йил 16 декабрда қабул қилинган иккита асосий ҳужжати – Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 60 йиллиги, Ривожланиш ҳуқуқи тўғрисидаги декларациянинг 40 йиллиги ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий марказининг 30 йиллигига бағишланади”, — дейилади материалларда.

Покистон ОАВ ёзганидек, Самарқанд форумининг муҳим юбилей саналар нишонланаётган йилда ўтказилиши Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларга содиқлиги ҳамда глобал мулоқотни ривожлантиришга амалий ҳисса қўшишга интилишини ифодалайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш