Logo

“Asdaa Oman” газетаси: Жаҳон банки Ўзбекистон йўлларини реконструкция қилиш учун 200 миллион доллар ажратди

Апрель 07, 2026. 09:31 • 2 дақ

166
“Asdaa Oman” газетаси: Жаҳон банки Ўзбекистон йўлларини реконструкция қилиш учун 200 миллион доллар ажратди

МАСКАТ, 7 апрель. /“Дунё” АА/. Ўмондаги нуфузли “Asdaa Oman” газетасида “Жаҳон банки Ўзбекистон йўлларини реконструкция қилиш учун 200 миллион доллар ажратди” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, Жаҳон банки томонидан Сурхондарё вилоятидаги М41 минтақавий автомагистралини реконструкция қилиш учун 200 миллион АҚШ доллари ажратилгани қайд этилган.

Лойиҳа доирасида 91 километрлик йўлнинг муайян қисми қайта қурилиб, икки қаторли йўл замонавий тўрт қаторли автомагистральга айлантирилиши режалаштирилган. Ушбу йўл Ўзбекистонни Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон билан боғловчи муҳим транспорт йўлаги ҳисобланиши қайд этилган.

Ушбу лойиҳа кўра, йўл инфратузилмасини модернизация қилиш, 180 га яқин кўприк ва сув ўтказиш иншоотларини қуриш ва реконструкциялаш, замонавий автобус бекатларини барпо этиш ҳамда хавфсизликни ошириш чоралари кўзда тутилган. Йўл фойдаланувчилари сони кунлик 35 минг нафарга етиши, ҳаракат тезлиги эса 65 км/соатдан 90 км/соатгача ошиши кутилмоқда.

Эълон қилинган материалда таъкидланишича, мазкур лойиҳа транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, миллий мультимодал транспорт стратегиясини ишлаб чиқиш, темир йўл соҳасида корпоратив бошқарув ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган. Ушбу ташаббус мамлакатнинг транзит салоҳиятини ошириш, савдо ва туризмни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши қайд этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш