Logo

Россиянинг “Биринчи канал”ида “Ғилдиракдаги ошпаз” кўрсатувининг навбатдаги сони Тошкент шаҳрига бағишланди

Январ 20, 2026. 12:07 • 2 дақ

598
Россиянинг “Биринчи канал”ида “Ғилдиракдаги ошпаз” кўрсатувининг навбатдаги сони Тошкент шаҳрига бағишланди

МОСКВА, 20 январь. / “Дунё” АА/. Россиянинг машҳур “Биринчи канал” телеканали “Ғилдиракдаги ошпаз” (“Повара на колесах”) кўрсатувининг навбатдаги сонини Ўзбекистон пойтахтига бағишлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Россиядаги элчихонаси томонидан Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда тайёрлаган репортаж Ўзбекистон пойтахти - Тошкент шаҳрида ҳақида бўлди. “Биринчи канал”нинг “Ғилдиракдаги ошпаз” кўрсатуви ижодий гуруҳи Тошкентнинг гастрономик ва сайёҳлик жозибадорлиги, бой маданияти ҳақида турли лавҳалар суратга олишди.

Россиялик таниқли ошпазлар Тошкентда бўлиб, бу ерда нафақат овқат пиширди, балки томошабинлар учун гўзал диёримиз, миллий таомларимиз, бой маданий, гастрономик ва сайёҳлик масканларимиз ҳақида турли контентлар тайёрлади.

Кўрсатувнинг янги сонида россиялик таниқли ошпазлар Антон Ивницкий ва Эдуард Погосов ёрқин пазандалик анъаналарига эга Тошкентнинг гастрономик ва сайёҳлик имкониятлари ҳақида ҳикоя қилади.

Меҳмонлар саёҳатни шаҳарнинг тарихий қисмидан бошлашди: “Кўкалдош” мадрасаси ва пойтахтнинг марказий майдонида бўлишди. Кун охирида маҳаллий таомлардан татиб кўргач, ҳаво шарида парвоз қилишди ва қуш парвози баландлигидан Ўзбекистон гўзаллигидан баҳраманд бўлди.

Дастур давомида бош ошпаз халқ орасида “Бродвей” номи билан машҳур бўлган Тошкентнинг энг машҳур сайёҳлик кўчаларидан бирида махсус пазандачилик дурдоналарини тайёрлагани ҳақида лавҳа берилган. Ошпаз пиширган таомни маҳаллий аҳолиси ва сайёҳлари тақдим этган.

“Ғилдиракдаги ошпаз” ошхона шоусини россиялик томошабинлар катта қизиқиш томоша қилади. Ҳозирда томошабинларнинг умумий сони 18 миллиондан ортиқ.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш