Logo

28–30 апрель кунлари Тошкентда мебель ва ёғочга ишлов бериш саноати мутахассислари учун йилнинг асосий кўргазмаси бўлиб ўтади

Апрель 14, 2026. 18:03 • 3 дақ

278
28–30 апрель кунлари Тошкентда мебель ва ёғочга ишлов бериш саноати мутахассислари учун йилнинг асосий кўргазмаси бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 14 апрель. /“Дунё” АА/. Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” МКК павильонларида 28–30 апрель кунлари мебель ва ёғочга ишлов бериш саноати мутахассислари учун йилнинг асосий тадбири – “Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочсозлик. Мебель бутловчи қисмлари. Мебель ва интерьер – WoodTech & MebelExpo Uzbekistan 2026” 22-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу йилги кўргазма анъанавий равишда ёғочсозлик, мебель бутловчи қисмлари ва интерьер дизайни учун технологик ечимлар бўйича етакчи ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва мутахассисларни бирлаштиради.

Кўргазмада 12 давлатдан 120 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этиши кутилмоқда. Туркия анъанавий равишда миллий павильонни намойиш этади, Хитой ва Россиянинг Ульяновск вилояти компаниялари эса жамоавий иштирок этишини эълон қилди. Шунингдек, ўзбекистонлик мебель бутловчи қисмлари ва тайёр мебель ишлаб чиқарувчиларининг кенг кўламли экспозицияси тайёрланмоқда.

Кўргазмада янги ёғочга ишлов бериш дастгоҳлари, ускуналар ва асбоблар, мебель ишлаб чиқариш учун материаллар, хомашё ва бутловчи қисмлар, мебель кимёвий моддалари, уй ва офис интерьерлари учун тайёр мебеллар намойиш этилади.

Ташриф буюрувчиларга ускуналарнинг премьераларини, инновацион ечимлар тақдимотларини, маҳорат дарсларини, бизнес учрашувларини ва кенг қамровли профессионал тадбирлар тақдим қилинади.

Иштирокчилар орасида турли хил мебель бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчилари бор: мебель плиталари ва панеллари, юза ва ўрнатиш мосламалари, аксессуарлар, мебель тўлдирувчилари, поролон, профиллар, жабҳалар, юмшоқ мебеллар учун матолар ва эко-чарм ва бошқа кўп маҳсулотлар. Кўргазмада мебель кимёвий моддалари, жумладан, елимлар, лаклар ва бўёқлар алоҳида бўлимда намойиш этилади.

Ёғочсозлик ускуналари, дастгоҳлари ва асбоблари дилерлари ва дистрибюторлари ёғочга ишлов бериш технологияларидаги энг сўнгги ишланмаларни намойиш қилинади. Маҳаллий ва халқаро ишлаб чиқарувчиларнинг мебеллари ҳар қандай интерьерга мос келади ва уйда ва офисда шинам ва қулай муҳит яратади.

Шунингдек ўқинг

Кўргазма соҳа мутахассислари ўртасида интенсив мулоқотни ривожлантириш, маҳаллий мебель ишлаб чиқаришни дунёнинг энг яхши ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари билан жиҳозлаш ва модернизация қилиш, маҳаллий мебель ишлаб чиқарувчиларни талаб юқори бўлган хом ашё ва материаллар билан таъминлаш, шу билан мебель маҳсулотлари сифатини, экологик тозалигини ва турларини, уларнинг ички ва халқаро бозорлардаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Ташкилотчилар: “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group”.

Кўргазмага ташриф буюриш учун https://clck.ru/3SHoAH сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш лозим.

Ташриф буюриш бўйича саволлар учун:

Тел: + (998 71) 205-14-14.

Кўргазма веб-сайти: www.mebelexpo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш