Бахтиёр Саидов: Дания Ўзбекистоннинг Европадаги истиқболли ҳамкорларидан бири
Октябрь 02, 2026. 21:00 • 2 дақ
• 82
ТОШКЕНТ, 2 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимизга ташриф билан келган Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Дания ташқи ишлар вазири жаноб Ларс Лёкке Расмуссенни Ўзбекистонда кўришдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ташриф доирасида қатор муҳим тадбирлар режалаштирилган. Икки томонлама учрашувлар, Ўзбекистон ва Дания бизнес доиралари вакиллари билан давра суҳбати ўрин олган.
Ҳамкасбим билан бўлиб ўтган мулоқотда Дания Ўзбекистоннинг Европадаги истиқболли ҳамкорларидан бири эканлигини қайд этдик.
Сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, илм-фан соҳасидаги алмашинувларни кенгайтириш каби кўплаб истиқболли йўналишларни муҳокама қилдик.
Иқтисодий алоқаларимизни инвестициялар ва саноат кооперацияси билан бойитишга алоҳида эътибор қаратдик. Турли соҳаларда Дания компаниялари билан қўшма лойиҳаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз”.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси