Logo

Британиянинг “Lonely Planet” сайёҳлик портали Ўзбекистон бўйлаб 7 кунлик мукаммал йўналишни белгилаб берди

Декабрь 25, 2025. 11:52 • 2 дақ

950
Британиянинг “Lonely Planet” сайёҳлик портали Ўзбекистон бўйлаб 7 кунлик мукаммал йўналишни белгилаб берди

ЛОНДОН, 28 декабрь. /“Дунё” АА/. Британиянинг нуфузли “Lonely Planet” сайёҳлик портали “Ўзбекистон бўйлаб 7 кун: мукаммал йўналиш” сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда мамлакат бўйлаб бир ҳафталик маршрут тақдим этилган бўлиб, унда асосий шаҳарлар, диққатга сазовор жойлар, миллий таомлар ва саёҳатнинг амалий жиҳатлари бўйича тавсиялар берилган.

Мақола муаллифининг қайд этишича, Ўзбекистон меъморчилигидаги машҳур мовий ранглар — Бухородаги Мир Араб мадрасасининг ложувард гумбазлари, Хивадаги Калта Минор минорасининг феруза тусли жилолардан ҳайратга тушган бўлса-да, унда мамлакатнинг олтин ва қаҳрабо ранглари кўпроқ таассурот қолдирган. Булар қаторида пахта далалари, чўл манзаралари, Аёз-Қала минорасидаги қуёш ботиши ва Исмоил Сомоний мақбарасининг жозибали фасади алоҳида санаб ўтилган.

Шунингдек, мақолада Тошкент, Нукус, Хива, Бухоро ва Самарқанд бўйлаб маршрутлар батафсил тасвирланган. Маданий-тарихий объектлар — Ҳазрати Имом мажмуаси, И.В.Савицский номидаги музей, Ичан-Қала, Регистон майдони ва Шоҳи Зинда ансамблига алоҳида эътибор қаратилган. Муаллиф маҳаллий ошхона, бозорлар, ҳаммомлар ва анъанавий ҳунармандчилик устахоналари ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашган.

Мақоланинг алоҳида бўлими сайёҳлар учун амалий маслаҳатларга бағишланган. Унда мамлакатга ташриф буюриш учун энг мақбул вақт, транспорт, алоқа воситалари, кийиниш маданияти ҳамда шаҳарлараро ҳаракатланиш, “Афросиёб” тезюрар поездларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар берилган.

Хулоса ўрнида таъкидланишича, бир ҳафталик саёҳат Ўзбекистоннинг асосий диққатга сазовор жойлари билан танишиш имконини беради. Бироқ, мамлакат маданияти, тарихи ва муҳитини янада чуқурроқ ҳис қилиш учун саёҳатни камида 10 кунга режалаштириш тавсия этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш