Logo

Данияда ўзбек миллий каштачилиги намойиш қилинмоқда

Февраль 03, 2026. 10:09 • 55 сония

35
Данияда ўзбек миллий каштачилиги намойиш қилинмоқда
Данияда ўзбек миллий каштачилиги намойиш қилинмоқда
Данияда ўзбек миллий каштачилиги намойиш қилинмоқда
Данияда ўзбек миллий каштачилиги намойиш қилинмоқда

ОРХУС, 3 февраль /“Дунё” АА/. Даниянинг Орхус шаҳридаги Виби халқ кутубхонасида “Каштада тикилган маданий мерос” номли анъанавий ўзбек каштачилигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир “Ўзбек ташаббуслари” уюшмаси томонидан Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси, Ҳунарманд уюшмаси ва Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Кўргазмада турли услубдаги анъанавий ўзбек кашталари намуналари, миллий дўппи ва кийимлар, сўзана, палак, уларга оид Дания тилига таржима қилинган китоб ва инфографикалар намойиш этилди. Кашта тикиш жараёнларини акс эттирувчи фотосуратлар ҳам тақдим қилинди.

Очилиш маросимидан сўнг креатив маҳорат дарси ташкил этилди. Унда даниялик қатнашчилар миллий дўппи атиргул ғунчаси мотивини тикишни ўрганди. Қатнашчиларга ўзбек миллий каштачилиги тўғрисида батафсил маълумот берилди. Болалар эса кашта нақшларидан илҳом олиб расмлар чизишди.

Тадбирда қатнашган данияликлар ўзбек миллий каштачилигига юқори баҳо бериб, Ўзбекистонга саёҳатга қилишга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.

Бу каби маҳорат дарсларини Орхус шаҳардаги бошқа кутубхоналарда ҳам ташкил этиш, Даниянинг ҳам анъанавий каштасини тикиш услублари ҳамда бошқа қардош миллатлар уюшмалари фаоллари билан ўзаро дўстона маданий алмашинув тадбирларини ўтказишга келишиб олинди.

Кўргазма шу йилнинг 28 февралгача давом этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш