ТИВ делегациясининг Қатарга ташрифи доирасида қатор учрашувлар ўтказилди
Февраль 16, 2026. 18:44 • 50 сония
• 39ТОШКЕНТ, 16 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Қатарга ташриф доирасида 15 февраль куни расмий ва ишбилармон доира вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон–Қатар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Қатарнинг “Ал Аттияҳ Гроуп” раҳбари Холид бин Муҳаммад ал-Атийя билан учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш, инвестицияларни жалб этиш ва ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Қатар давлати қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш маркази Васийлик кенгаши раҳбари Али бин Фетаис Ал-Марри билан музокаралар давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ва мутасадди идоралар ўртасида ҳамкорлик механизмларини фаоллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.
Қатар хайрия ташкилоти ижрочи директори Наваф ал-Ҳаммади билан суҳбат давомида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



