Logo

Тошкентда Ўзбекистон ва Швеция ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

Февраль 16, 2026. 19:04 • 47 сония

91
Тошкентда Ўзбекистон ва Швеция ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Швеция Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларининг 4-давраси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев, Швеция делегациясига эса Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг Евроатлантика масалалари ва хавфсизлик сиёсати бўйича бош директори Торбжöрн Солстрöм раҳбарлик қилди.

Маслаҳатлашувлар давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамда бошқа ўзаро манфаатли соҳаларда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари ва компаниялари ўртасида ташрифлар алмашинуви масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар, миграция соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, ушбу йўналишда шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканликлари таъкидланди.

Бундан ташқари, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувлар якунида икки томонлама шерикликни янада мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш