Минскда ишлаётган ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди
Май 22, 2026. 08:10 • 57 сония
• 103
МИНСК, 22 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Беларусь пойтахтидаги “Mekanstroygroup” ва “Azimut Business Group” корхоналарида меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф чоғида ватандошларнинг яшаш ва меҳнат шароитлари ўрганилиб, уларнинг иш фаолияти давомида юзага келаётган муаммо ва камчиликлари, мурожаатлари кўриб чиқилди.
Ўтказилган профилактик суҳбат чоғида юртдошларга Беларусда бўлиш қоидалари ва маҳаллий қонунчиликка қатъий риоя қилиш зарурати тушунтирилди, ноқонуний тузилмалар фаолиятига жалб қилинишнинг олдини олиш бўйича керакли тавсиялар берилди.
Учрашув давомида мамлакатимизнинг Минскдаги элчихонаси ва “Worknet” хусусий бандлик агентлиги ҳамкорлигида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси А.А.га ватанга қайтишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид




