Logo

Иркутскдаги ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

Март 06, 2026. 13:26 • 2 дақ

164
Иркутскдаги ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди
Иркутскдаги ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди
Иркутскдаги ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди

ИРКУТСК, 7 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари ва ўзбек диаспораси вакиллари ҳамкорлигида Иркутск вилоятида вақтинча меҳнат қилаётган ватандошлар учун ифторлик ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон бош консули Аслам Акбаров ватандошларга бирдамлик, фаол ҳаётий позиция ва ватанидан узоқда миллий анъаналарни сақлаб қолгани учун миннатдорлик билдирди. У Ўзбекистонда инсонпарварлик тамойилларига асосланган тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Юзага келаётган масалаларни тезкор ҳал этиш, Сибир федерал округи ҳудудида Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Бош консулхона билан доимий алоқада бўлиш муҳимлиги қайд этилди. Ёшларнинг бузғунчи диний оқимларга кириб қолишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иркутскдаги ўзбек диаспораси раҳбари вазифасини бажарувчи Бобуржон Йўлдошев ватандошлар номидан Ўзбекистон Президентига хориждаги ватандошларга кўрсатилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдирди.

Читайте также

Хусусий тадбиркор Исроил Йўлдошевнинг таъкидлашича, бундай учрашувлар Ватан билан боғлиқликни мустаҳкамлашга, ватандошларни бирлаштиришга хизмат қилади.

Учрашувда мамлакатимизда муборак Рамазон ойини муносиб ўтказиш учун шароит яратиш, маҳаллаларни обод қилиш, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш ва хайрия тадбирларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётгани эътироф этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш