Logo

Вашингтонда ватандошлар учун ифторлик дастурхони ёзилди

Март 01, 2026. 09:10 • 2 дақ

154
Вашингтонда ватандошлар учун ифторлик дастурхони ёзилди
Вашингтонда ватандошлар учун ифторлик дастурхони ёзилди
Вашингтонда ватандошлар учун ифторлик дастурхони ёзилди
Вашингтонда ватандошлар учун ифторлик дастурхони ёзилди
Вашингтонда ватандошлар учун ифторлик дастурхони ёзилди
Вашингтонда ватандошлар учун ифторлик дастурхони ёзилди

ВАШИНГТОН, 1 март 28 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида муқаддас Рамазон ойи муносабати билан катта ифторлик тадбири ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур маънавий-маърифий анжуманда 150 нафардан ортиқ ватандошлар, жамоат ва диний ташкилот вакиллари, хорижий ҳамкорлар ҳамда АҚШ жамоатчилиги намояндалари иштирок этди. Тадбирни элчи Фурқат Сидиков очиб бериб, Рамазон ойининг инсонпарварлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларига тўхталди ҳамда хориждаги юртдошларимизга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

Тадбирнинг энг ҳаяжонли лаҳзаларидан бири Ўзбекистон мусулмонлари идорасидан махсус таклиф этилган имом Муҳаммадлоиқ Аминов томонидан айтилган азон бўлди. Давлатимиз томонидан диний уламоларнинг хориждаги ватандошлар билан Рамазон ойини бирга ўтказиш учун юборилиши — юртдошларимизга бўлган юксак маънавий қўллаб-қувватлашнинг амалий ифодаси сифатида қабул қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиков Рамазон фазилатлари ва миллий ўзликни асраш борасида маъруза қилди.

Америкалик ҳамкорлар, хусусан, “Al Bukhari Islamic Center”, “Love Your Neighbor Community” ва “Civilizations Exchange and Cooperation Foundation” ташкилотлари раҳбарлари Ўзбекистондаги диний бағрикенглик ва маърифий ислоҳотларни юқори баҳоладилар. Улар конфессиялараро мулоқотни ривожлантиришда Ўзбекистон тажрибаси халқаро миқёсда намуна бўла олишини алоҳида эътироф этдилар.

Ифторлик дастурхони атрофида тўпланган ватандошларимиз ўзларини давлат ҳимоясида ҳис этаётганликларини, элчихона томонидан кўрсатилаётган доимий амалий ёрдам ва консуллик хизматлари сифати ошганидан мамнун эканликларини билдирдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш