Logo

Ўзбекистон Миср билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиради

Март 01, 2026. 15:30 • 37 сония

74
Ўзбекистон Миср билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиради

ҚОҲИРА, 1 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев ва Миср ташқи ишлар вазири ўринбосари Самар ал-Аҳдаль ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида олий ва юқори даражадаги ташрифлар ва қўшма тадбирлар ҳақида фикр алмашилди, сўнгги пайтда иқтисодий дипломатия йўналишида ҳамкорлик ривожланаётгани таъкидланди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Миср ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқалар кенгайгани, “Orascom Investment”, “Orascom Construction”, “In2Metals”, “Nile Sugar”, “Polyserve”, “ACDIMA”, “Minapharm”, “Endeavour” сингари компанияларнинг юртимизда фаолиятини йўлга қўйгани қайд этилди.

Ҳамкорликни янада фаол ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Миср ишбилармон доиралари делегацияларининг ўзаро ташрифини ташкил этиш, уларнинг халқаро кўргазмалар, бизнес-форумлар ва кооперация майдонларида кенг иштирок этишига биргаликда кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги, саккизинчи йиғилишини шу йил Қоҳира шаҳрида ўтказиш бўйича келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш