Logo

Ўзбекистон элчихонаси Иордания ва Баҳрайн ҳудудида бўлиб турган ватандошлардан шахсий хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратишни сўради

Март 01, 2026. 11:00 • 42 сония

89
Ўзбекистон элчихонаси Иордания ва Баҳрайн ҳудудида бўлиб турган ватандошлардан шахсий хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратишни сўради

АР-РИЁД, 1 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси Иордания ва Баҳрайн ҳудудида бўлиб турган ватандошларимизга мурожаат билан чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Минтақадаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Иордания ва Баҳрайн ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан шахсий хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз, – дейилади мурожаатда. – Хусусан, аҳоли гавжум жойлар ва оммавий тадбирлардан узоқроқ юриш, ҳарбий объектлар жойлашган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий ҳокимият органларининг хавфсизлик масалалари бўйича кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ёнингизда олиб юришни тавсия этамиз.

Зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Ар-Риёд шаҳридаги дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

Телефон: +966 11 263 52 23.

Фавқулодда ҳолатлар учун: +966 56 721 77 31 (telegram, WhatsApp).

Барчани эҳтиёткорликка, тинчлик ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирамиз”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш